Кўҳна Бухорода ўтган икки кун...

    Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 24-25 декабрь кунлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун, Бухоро вилоятига Пресс-тур ташкил этилди.

    “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 24-25 декабрь кунлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун, Бухоро вилоятига Пресс-тур ташкил этилди.

    Икки кун давом этган тадбир давомида иштирокчилар, “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли, “Андакли”, “Дояхотин”, “Саватли” “Кулбешкак”, “Ҳожиказғон” конлари фаолияти ва иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

    – Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳар Учқир мажмуаси ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” акционерлик жамияти “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг асосий иш фаолияти газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш, шунингдек низомда кўрсатилган бир қанча ишларни амалга оширади, – дейди Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош геологи Ином Бабаниёзов. – Бошқармамиз ҳисобида жами 34 та конлар мавжуд бўлиб, шундан 24 та кондан бугунги кунда хом-ашё газ, нефт ва газ конденсати қазиб олинмоқда. Пудратчиларимиз томонидан жорий йилнинг 22 декабр кунигача жами 19 та қудуқларда бурғулаш жараёнлари тугатилиб, ишлатишга топширилди. Янги технологик қурилмаларнинг ишга тушилиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг ошганлигини ҳисобга олган ҳолда, “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси таркибига кирувчи “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш мажмуаси Газли газни қайта ишлаш заводи деб қайта ташкил қилинди. Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини бунёд этиш инвестиция лойиҳаси доирасида йилига 4,5 миллиард метр куб газни қайта ишлаш кўзда тутади. Бу эса, 80 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ҳамда 37,5 минг тонна конденсатни ишлаб чиқариш имкони беради. Қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган Янги 2021 йилда ҳам бир қанча истиқболли эзгу-мақсадларни амалга оширишни режалаштириб қўйганмиз...

    "Газли газни қайта ишлаш заводида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси, Сиқув компрессори станцияси ва Олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи технологик объектларининг тантанали очилиш маросими ҳамда бепаён чўл ҳудудида жойлашган Газли конларнинг асосий фаолияти, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, қудуқларнинг қазилиши жараёнидаги қизиқарли маълумотларни “Янги Ўзбекистон” газетаси саҳифасининг навбатдаги сонларида батафсил ўқишингиз мумкин.“

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates