Коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди

    Аниқланишича, 269,8 миллион сўм банк кассасига кирим қилинмасдан талон-торож қилинган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 269,8 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Шу каби, Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.С.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Д.С. аҳолидан коммунал тўловлари учун ундирилган 95,2 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates