Комплекс хизматларни кўрсатиш сифатига ким салбий таъсир кўрсатмоқда?

    Фикр 27 феврал 2021 1158

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йилдан бошлаб тиббиёт муассасалари ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақида электрон маълумот алмашиш тизими жорий этилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида тиббиёт муассасаси

    ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон шаклда “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиши ва маълумотлар автоматик тарзда ФҲДЁ бўлимига юборилиши белгиланган.

    Давлат хизматлари агентлиги ушбу жараённи мунтазам равишда назорат қилиб боради. Хусусан, Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги бир қатор тиббиёт муассасалари, жумладан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар перинатал маркази, 4-сон ва 5-сон шаҳар клиник шифохоналарининг туғруқ бўлимлари ҳамда 9 та шаҳар туғруқ комплексларининг тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолати ўрганилди.

    Ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари томонидан туғилиш ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритилмаганлиги ва ФҲДЁ органларига юборилмаганлиги аниқланди.

    Жорий йилнинг январь ойи давомида туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумотлар белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган.

    Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан

    2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот

    11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган.

    Юқорида қайд этилган Маъмурий регламентга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилгандан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиши ҳамда маълумотларни автоматик тарзда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига юборилиши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши белгиланган.

    Шунингдек, тиббиёт муассасалари томонидан муддат ўтиб кетган бўлсада, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритилмаганлиги аниқланди.

    Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси томонидан эса, туғилиши қайд этилган 313 нафар боланинг тиббий маълумотлари ахборот тизимига киритилмаган ва ФҲДЁ бўлимига юборилмаган.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан, 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.

    Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аҳолига сифатли хизматларни тақдим этилишида ваколатли вазирлик ва идоралар бирдек масъул. Давлат хизматлари агентлиги эса, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши фаолияти устидан назоратни давом эттиради.

    Улуғбек Маҳмудов,

    Давлат хизматлари агентлиги

    бошқарма бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates