Агар кондиционер узоқ вақт тозаланмаса, унинг ҳолати назорат қилинмаса, унда оғир пневмонияга олиб келадиган легионелла бактериялари кўпайиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига йўл қўйилса, шамоллашни келтириб чиқаради. Кўча ва хонадаги ҳарорат ўртасидаги фарқ етти даражадан ошмаслигини таъминлаш керак.
Ҳаво оқими сезилмаслиги ҳам муҳим жиҳат. Агар кондиционерни ётоқхонага қўйсак, унинг шамоли тўғри сизга тушмаслиги лозим. Офисда ҳам ҳаво оқимини ҳис қиладиган жойда ўтирмаслигимиз керак. Акс ҳолда турли оғриқлар ҳам кузатилиши мумкин.