Контрабанда маҳсулотлари иқтисодиётга катта зарар келтиради

    Ташвишли хабар 9 август 2022 627

    Кўп йиллар давомида биз алкогол, тамаки ва одамларни қизиқтирган бошқа оммабоп нарсалар контрабандаси кинорежиссёрлар ва гангстерларнинг хаёллари эканлигига ишонар эдик.

    Советлар мамлакатида буларнинг барчаси чегара тўсиқлари, божхонанинг ҳушёр нигоҳи ва Давлат хавфсизлик хизматларининг пухта ҳаракатлари билан беркитилган эди. Биз турли хил истеъмол товарларининг ноқонуний кириб келиш эҳтимоли ҳақида ўйламаган эдик. Қиммат тамаки маҳсулотлари, кучли, машҳур, спиртли ичимликлар бож олинмайдиган аэропорт дўконлари орқали олиб келинарди. Шундай қилиб, ўша йилларда “контрабанда” сўзи бизга жуда безовта қилувчи, ёқимсиз, жиноят каби янгради.

    Орадан тахминан уч ўн йилликлар ўтди, битта авлод ўсди улғайди ва биз ҳали тўлиқ тушунмаган, аммо талаффузда мода бўлган янги ҳаётнинг демократик асосларини англай бошладик ва бир вақтлар биз учун бегона бўлган иқтисодиётнинг капиталистик релсларига ўтишни бошладик. Ҳамма нарса ўзгариб кетди, нима ҳам дердик, нима учун курашганмиз, орзу истакларимиз вожиб бўлди…

    Пировардида бизнес ва тадбиркорлик кенг ҳаракат қилиш эркинликка эга бўлди. Банклар, валюта, кредитлар, хорижий инвестициялар, эркин савдо. Давлат, назорат қилиш органларининг функциялари эса максимал равишда чеклана бошлади. Энди валютани айирбошлаш, чўнтагингизда жаҳон банки карталари билан дунёнинг исталган мамлакатига саёҳат қилиш осон ва сиз республикада хоҳлаган нарсангизни сотиб олишингиз ва олиб киришингиз мумкин.

    Ўзбекистонда ҳамма нарса бор бўлди. Аммо тадбиркорлар иқтидорли одамлардир, улар кўпроқ пул топишни қидирмоқдалар, ўзларини бойитишнинг турли усулларини ўйлашади ва топишади. Баъзан эса ноқонуний бўшлиқларни топадилар, яъни контрабанда билан шуғулланишни бошлайдилар. Бу капиталистик дунёда ўғирликнинг кенг тарқалган усулидир. Мен шунчаки кенг кўламли контрабанда қандай ташкил этилганлигини тушунтирмоқчиман, масалан, сигарет сотишда. Эпчил савдогарлар эркин иқтисодий зонаси бўлган мамлакатларда келишиб олиб, солиқсиз, акцизсиз тамаки партияси ҳақини тўлайдилар. Масалан, Қирғизистон ёки Тожикистонга олиб борадилар ва у ердан кичик партияларда Ўзбекистонга бож олинмайдиган товарларни олиб кирадилар. Эътибор беринг, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сигарет нави 10000 сўм бўлса, контрабанда бўлгани 6000 сўмга сотилмоқда. Мана сизга устама фойда! Ҳар бир қонуний қутида фақат акциз солиғи ва ҚҚС 6000 сўмдан ортиқ бўлганлиги туфайли шаклланади, уларни контрабандачилар тўламаслиги аниқ.

    Афсуски, инфляциянинг кескин ўсиши ва занжирли реакция сифатида солиқлар, акциз солиғининг кўпайиши республикада ишлаб чиқариладиган сигареталар нархининг уч баравар ошишига олиб келди ва уларга солинадиган солиқлар беш баравар ошди. Қайтараман, контрабанда сигаретларининг бир қути нархи ҳар доим мамлакатда ишлаб чиқарилганидан арзонроқ. Ашшадий чекувчилар қутида акциз маркаси бор ёки йўқлиги билан қизиқмайди, уларни фақат арзон тамаки нархи қизиқтиради. Рангли безатилган қути, турли хил соуслар билан ишланган тамаки ва, албатта, уларнинг арзонлиги республикада ноқонуний сигареталарга бўлган талабни оширади. Бу шуни англатадики, контрабандачилар кеча-кундуз яширин тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, логистика ҳақида ўйлаш ва махфий йўллар ва сўқмоқларни топиш имкониятларини қидирмоқдалар, баъзи ҳолларда маҳаллий амалдорларга чегара постлари орқали ноқонуний товарларни жиноий равишда олиб кириш учун пора беришади, контрабандани сотиш учун жойларда жиноий гуруҳларни бирлаштирадилар.

    Ғазаблантирадиган ҳолат: Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотларининг йиллик яширин айланмаси жорий йилда юз миллион АҚШ долларидан ошади. Контрабанда оқибатида республика бюджетига фақат акциз солиғи ва ҚҚС бўйича 400 млрд. сўмдан кўпроқ маблағлар тушмай қолади. Барча бу таҳлиллар ва рақамлар бизнинг ўйлаб чиқарган нарсамиз эмас. Тахминан олти ой давомида Ўзбекистоннинг тамаки бозори таниқли “КАНТАР” ва “НЕЛСЕН” халқаро ташкилотлари мутахассислари томонидан ўрганилди. Хорижий экспертларнинг таҳлиллари ва Ўзбекистон божхона ва солиқ ходимларининг ҳисоботларига кўра: - ноқонуний тамаки маҳсулотлари Дубайда (БАА) ишлаб чиқарилади. Махфий логистика схемалари орқали Марказий Осиёга кириб келади. Қирғизистон ва Тожикистондан махфий схемалар орқали Фарғона водийсига келиб тушади. Айнан шу минтақада бугунги кунда контрабанда тамакининг энг юқори айланмаси мавжуд. Фарғона ва Қўқондан контрабанда Ўзбекистон бўйлаб тарқалмоқда. Афсуски, йил бошидан буён сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилиши ўртача 15 фоизга ошди ва умуман, контрабанда ҳажми деярли тўрт баробарга кўпайди. Биргина 2022 йилнинг биринчи чорагида республикада қонуний равишда ишлаб чиқарилган сигареталар 100 миллиард сўмга яқин солиқ ва тўловлар бюджетга келиб тушмади.

    Контрабандага қарши курашда баъзи давлат, нодавлат идоралари чегарада мусодара қилинган ноқонуний сигареталарни очиқ савдода сотишни ва республика аҳолисининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларини контрабандадан нопок пул билан қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқдалар. Контрабанданинг ҳар қандай кўринишлари билан жиддий курашиш керак. Барча аниқланган ноқонуний сигаретларни ёқиб юбориш лозим. Омма олдида ёқиш, контрабандани телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида йўқ қилишни кенг ёритиш зарур. Контрабандачиларни, жиноий уюшмалар иштирокчиларини, қонунга қарши ҳаракатларни ўз паноҳига олган жиноий мансабдор шахсларни қаттиқ жазолаш вақти келди.

    Бир ўйлаб кўринг, бозорларда, туман марказларида, қишлоқ дўконларида аксиз маркасиз сигареталар аллақачон очиқ сотилмоқда, яъни улар очиқ-ойдин контрабанда молларини сотишмоқда. Ўйланиб қоламан, қачонгача биз Ўзбекистон фуқаролари бюджетимизнинг талон-тарож қилинишига, демак фарзандларимизнинг келажагига фаровонлигига бефарқ гувоҳ бўламиз.

    М. Ганиев