Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — «Зарқўрғон», «Фидокор», «Навбаҳор», “Катта Навбаҳор”, С-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қозирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», “Катта Хирмонтепа” МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — Ушбу ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — «Темурийлар» МФЙдаги 254 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — 10 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — «Қизғалдоқ» МФЙдаги 260 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.