Корея олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Таълим 31 январ 2024 452

    Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга сафарда бўлди.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишдан иборат бўлди.

    Ташриф доирасида Корея Республикаси таълим тизимининг бир қатор таълим муассасалари ва идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

    Бўлиб ўтган музокаралар якунида тегишли ҳужжатлар имзоланди.

    Хусусан, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг академик ва талабалар алмашинуви, малака ошириш тизимини кенгайтириш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, архитектура, қурилиш муҳандислик, электроника ва компьютер муҳандислиги йўналишларини ривожлантириш, IT, сунъий интеллект, шаҳарсозлик ва бошқа муҳим соҳаларда ўзбекистонлик талаба-ёшларнинг грант асосида Корея Республикасида таълим олишини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

    Бундан ташқари, олий таълим соҳасида “ODA” (“Ривожланиш учун расмий ёрдам”) лойиҳаларини Ўзбекистонда мунтазам амалга ошириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates