«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2024» 26-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

    Айни пайтда Энергетика ҳафталигининг асосий воқеаси «Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ энергетика сиёсатини уйғунлаштириш» ялпи сессияси бўлиб ўтмоқда.

    Ундан кейин муҳокамалар G2B ва B2 учрашувлар доирасида давом этади.

    Уч кун давомида қуйидаги қатор муҳим энергетика тадбирлар ўтказилади:

    - 26- «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU 2024» кўргазмаси ва анжумани.

    - 17- Халқаро «Энергетика, энергия тежамкорлиги, муқобил энергия манбалари — Power Uzbekistan 2024» кўргазмаси.

    - 4-Халқаро энергетика конференцияси.

    - G2B ва B2B учрашувлари.

    - «Youth Energy Congress» доирасидаги тадбирлар.

    - икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимлари.

    Энергия ҳафталиги тадбирлари ўз ичига 450 та компания ва брендлар, 50 та спикер, модератор ва 1 200 дан ортиқ делегатларни жамлайди. Ушбу тадбирларга бўлган катта қизиқиш иштирокчиларнинг кенг географиясини ҳам белгилаб берди. Хусусан, Австрия, Озарбайжон, Беларусь Республикаси, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Грузия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Монако, Нидерландлар, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Швейцария, Япония каби жами 31 мамлакат иштирок этяпти.

    Шунингдек, нефть-газ ва энергетика секторидаги ёшлар марафони – «UNG-YOUTH MARAFON», «Заковат» интеллектуал ўйини, видеороликлар танлови, «Қувват» 3D анимацион мультфильмлар серияси тақдимоти, мутахассисларнинг IT салоҳияти ҳакатони, энг яхши стартаплар ва инновацион таклифлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates