Ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди

    2 ёшли бола яқинларининг назоратсиз қолдириши оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган. У ернинг чуқурлиги салкам беш метр бўлган.

    2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Зангиота тумани «Ҳаракат» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

    Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқилиб, ҳаёти сақлаб қолинди.