Корея Республикасига IТ аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш масалалари кўрилди

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Кореянинг “Hanjin Information Systems & Telecommunication Co. Ltd.” раҳбарияти ҳамда Инҳа университети тадқиқот ва бизнес жамғармаси директори билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистонда IT бозори ва инфратузилмасини ўрганиш, IТ Парк имтиёзлари ва Кореа Республикасидаги IТ компанияларнинг БПО йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Учрашув доирасида икки томонлама истиқболли ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, ёшларни IТ таълимга кўпроқ эътибор қаратиш, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларини амалиётга кенгроқ жалб этиш ҳамда уларни Кореядаги Инҳа университетида амалиёт ўташлари учун муносиб шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.