Қашқадарёда аутсорсинг тизими хорижий корхоналар қўлига ўтиши мумкин

    Бизнес 18 июн 2021 1703

    Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг хорижий меҳмонларни қабул қилиш залида Зойир Мирзаев Литва давлатига тегишли "KONKORD INTERNATIONAL BUSINESS GROUP" корхонасининг таъсисчилари билан муҳокамалар олиб борди.

    Муҳокамалар чоғида умумтаълим ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларининг ошхоналарида ҳамда умум-овқатланиш соҳасида инновацион янгилик киритиш орқали аутсорсинг тизими бўйича хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиш ишларини самарали ташкил этиш орқали аҳоли саломатлигини тиклаш масалалари кўриб чиқилди.

    Келишув амалга ошса лойиҳанинг биринчи босқичида мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида аутсорсинг шартлари асосида, инновацион усулда хизмат кўрсатиш ва (тайёр ва ярим тайёр) озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш режалаштирилган. Натижада МТТларининг раҳбарлари ва педогог ходимлари фақат таълим-тарбия жараёни билан банд бўладилар.