Корея ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказилди

    Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеул шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.

    Учрашув чоғида икки томонлама шерикликнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кўп жиҳатдан Корея Республикаси Президентининг 2019 йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифи туфайли эришилган мамлакатлараро мулоқотнинг юқори даражаси таъкидлаб ўтилди. Ташриф давомида битим ва шартномаларнинг йирик тўплами имзоланди.

    Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунёдаги энг муваффақиятлилардан бири сифатида эътироф этилган коронавирус тарқалишига қарши Кореянинг илғор амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, пандемияга қарши курашда халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштиришга келишилди.

    Бундан ташқари, ҳукумат ва вазирлар даражасида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ва Корея Бош вазирлари ўринбосарларининг 3–чи йиғилиши, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги 10-чи йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес – форуми ҳам бор.

    Учрашув якунларига кўра мамлакатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди ва умумий вазифаларни бажариш учун биргаликдаги фаолиятни давом эттириш бўйича иккала томон ҳам тайёр эканлиги таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates