Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6 та онлайн такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган.
Ушбу агрегаторлар орқали йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларга тегишли бўлган 199,1 мингта автомобиль мавжуд.
Шундан 64 фоизи Тошкент шаҳрида ҳаракатланади. Уларнинг аксарияти қуйидаги ҳудудларга тўғри келади:
- Тошкент шаҳри — 54,6 фоиз;
- Тошкент вилояти — 17,9 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 5 фоиз;
- Фарғона вилояти — 3,3 фоиз.