Корея томонидан Е-9 визасининг амал қилиш муддати узайтирилди

    Ижтимоий ҳаёт 8 октябр 2021 1671

    Е-9 визаси бўйича танловлар базасидаги 2 йиллик муддати тугаётган фуқароларга қўшимча муддат берилди.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматовнинг Корея Республикасидаги ташрифи давомида Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти билан учрашув ўтказилиб, унда Е-9 виза тасдиқномаси муддати ва танловлар базасидаги 2 йиллик муддати тугаётган (шартнома кутаётганлар) фуқароларга қўшимча муддат бериш масаласи муҳокама қилинган эди.

    Музокаралар натижасида Корея томонидан COVID-19 пандемияси сабабли Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги имтиҳондан ўтган номзодлар учун баллик тизимнинг амал қилиш муддати 2 йилдан ошганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтолмайдиган ишчиларнинг танловлар базасидаги 2 йиллик амал қилиш муддати узайтирилгани маълум қилинди.

    Унга кўра, 2021 йил 1 июлдан 30 сентябргача амал қилиш муддати мавжуд бўлган номзодларга 2021 йил 1 октябрдан 6 ой қўшиб берилади.

    Шунингдек, жорий йил 1 октябрдан 31 декабргача 2 йиллик амал қилиш муддати тугайдиган номзодларга муддати тугаган санадан бошлаб 6 ой қўшиб берилади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates