Кореянинг KITECH институти R&D марказни тузишда кўмаклашади

    Агросектор 18 ноябр 2022 670

    13 миллион долларга тенг экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш лойиҳаси бўйича малака ошириш мақсадида Кореяга ташриф буюрган Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва «Uztest» ташкилоти вакилларидан иборат делегация 17 ноябрда Корея саноат технологиялари институтига (KITECH) ташриф буюрди.

    KITECH «Ўзбекистоннинг экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея томонидан Jeonbuk Технопарк бошчилигида тузилган консорциум таркибига кириб, мазкур лойиҳани амалга оширишда техник консультация кўрсатади. Мазкур лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалиги техникаси учун экологик тоза сиқилган табиий газ балон ёқилғисига ўтиш бўйича TYM va Agrosolution Korea билан биргаликда тадқиқот ишлари амалга ошириляпти.

    KITECH 1989 йилда саноат тармоғи, хусусан, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, тадқиқотларнинг уч асосий соҳаларига ихтисослашган: илғор ишлаб чиқариш технологиялари, саноат технологияларини бирлаштириш ва барқарор ишлаб чиқариш тизимларининг технологиялари. Унинг таркибига 3 та тадқиқот маркази ва 7 та ҳудудий бўлинма киради.

    Делегация вакиллари, шунингдек, TYM компаниясида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи компаниянинг штаб-квартираси Сеулда жойлашган бўлиб, унинг 40 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналари мавжуд. Йиллик 35 минг дона трактор ишлаб чиқариш қувватига эга. Делегация вакилларига кореялик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган электротрактор ҳам намойиш этилди. Унинг прототипи ясалган бўлиб, барча синовлар тугагач, оммавий ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берилди. TYM АҚШ, Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates