баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Коронавирус билан касалланган одамни қачон соғлом деб ҳисоблаш мумкин?

Саломатлик 10 июл 2020 4808

Бир неча ойлик пандемиядан сўнг, илмий жамоатчиликнинг COVID -19 га бўлган қарашлари тез ўзгармоқда.

Дастлабки ташхис қўйгандан кейин бир неча ой ўтгач, беморларнинг коронавирус учун тестлари мусбат бўлса ёки аломатлари кузатилса, уларда COVID-19 касаллигини яна бир бор юқтириш хавотири давом этмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.

Олимларнинг фикрича, COVID-19 касаллигига учраган одамлар уни келтириб чиқарадиган вирусга қарши иммунитетга эга бўлишади. Улар бу ҳимоя қанча давом этишини билмайдилар - бир неча ой, бир неча йил ёки бутун ҳаёти давомида.

Иммунитетнинг давомийлиги қўзғатувчига боғлиқ, вируслар грипп вируси каби шунчалик тез мутацияга учраши мумкинки, қайта инфекциялашда ҳимоя антитаначалари уларни тан олмайди.

Янги коронавирус грипп вирусига қараганда секинроқ мутацияга учрайди. Бу олимларга табиий иммунитет ёки вакцина узоқ муддат касалликдан ҳимоя қилишга умид беради. Олимларнинг фикрига кўра, агар одам яна касал бўлиб қолса, иккинчи инфекция енгилроқ шаклда пайдо бўлиши мумкин. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари одамларда антижисмлар инфекциядан кейин бир ёки уч ҳафта ичида пайдо бўлишини таъкидлашади. Хитойда 34 бемор иштирок этган тадқиқот шуни кўрсатдики, 80 ёшга кирган иккита бемор организми симптомлар бошланганидан кейин 3 кун ичида антитаначалар ишлаб чиққан. Қолганларида аломатлар бошланганидан 2 ҳафта ўтгач ҳосил бўлган.

Хитой тадқиқотчиларининг маълум қилишича, улар 6 та маймунга касаллик юқтириб, уларнинг тузалишига имкон беришган. Сўнг, биринчи инфекциядан 28 кун ўтгач, уларнинг 4 таси қайта зарарланган. Уларнинг ҳеч бири қайта касал бўлмади, бу иммунитет тизими уларни иккинчи инфекциядан ҳимоя қилганлигини англатади.

Жанубий Кореяда, коронавирус тести тахминан 450 кишида тузалгандан сўнг ҳам мусбат кўрсатган. Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ушбу одамларнинг ярмидан кўпини қайта кўрикдан ўтказди ва вирусларнинг жонли айланишига оид бирон бир далил топмади.
Тадқиқотга кўра, одамда ҳеч қандай аломатлар кузатилмаса ҳам вирус парчалари сақланиб қолиши мумкин. Бу одамлар ҳали ҳам касал ёки касаллик юқтиради дегани эмас.

Клиник шифокорлар касалликдан тикланиш нимани англатиши ҳақида турлича қарашларга эга, чунки узоқ муддатли маълумотлар йўқ.

Тавсиялар дунё бўйлаб ҳар хил. Масалан, АҚШда касалланган одамлар янги коронавирус учун топширган тести икки марта манфий натижа кўрсатган бўлса, тузалиб кетган деб ҳисобланади. АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон сифатини санитария назорати бошқармаси томонидан тасдиқланган синовлар одамларда камида 24 соат давомида ўтказилади.

Ёки беморларда кетма-кет 3 кун давомида иситма йўқлиги ва бошқа аломатлар яхшиланиши, шу жумладан йўталиш ва нафас қисилиши камайиши керак. Симптомлар биринчи пайдо бўлган пайтдан бошлаб камида 10 кун ўтиши керак.

Аммо вирусга қарши топширган тести манфий чиққан айрим беморлар баъзи аломатлар, масалан, таъм ва ҳид йўқолиши яна бир неча ой давом этиши мумкинлигини айтишди.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates