Туризм ва меҳмонхона соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик бўлади

    "Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори қабул қилинди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни "блок-модуль" тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади.

    Бунда, ўқув жараёнларининг назарий ва амалий машғулотлар улушини:

    1 босқичда – 80 фоиз назарий ва 20 фоиз амалий;

    2️ босқичда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;

    3️ босқичда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади.

    2024 йил 1 августдан туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.

    Шунингдек, 2027 йил 1 январгача туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates