АҚШ вице-президенти Камала Харрис ноябрь ойидаги сайловларда президентликка номзод сифатида расман тасдиқланиши учун бўлажак Демократик партиянинг миллий қурултойида делегатларнинг етарлича овозини йиғди.
Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс хабар берди.
Ҳисоб-китобларга душанба куни кечқурун, АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан Харрисни 2,538 делегат қўллаб-қувватлади. Демократик партия регламентига кўра, номзод сифатида тасдиқланиш учун камида 1976 та овоз олиш керак эди, дея аниқлик киритади агентлик.
Бу рақамлар расмий ва якуний эмас, овозларларнинг якуний тақсимоти ва номзодларни илгари суриш 19 – 22 август кунлари бўлиб ўтадиган Чикагодаги партия қурултойида бўлиб ўтади, дея қайд этади АР нашри.
АҚШда президентлик сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан Жо Байден номзоди кўрсатилиши тахмин қилинган ва унинг номзоди Чикагода августдаги миллий қурултойда тасдиқланиши керак эди. Бироқ, Байденнинг АҚШда 27 июнь куни республикачи Дональд Трамп билан бўлиб ўтган сайловолди теледебатидаги муваффақиятсиз чиқишидан сўнг, демократлар орасида Байденни ҳукуматнинг энг юқори лавозимини сақлаб қолиш учун кейинги уринишларидан воз кечишга чақириқлар кучайди, деб хабар беради tass.ru.