Кўп миқдордаги синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс ушланди

    Аниқланишича, 2002 йилда туғилган шахс 1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддасини бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил ("закладка") орқали сотишни режалаштирган.

    Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 15 июль куни Тошкент вилояти ИИББ тезкор қидирув хизмати томонидан Тошкент тумани ИИБ ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 2002 йилда туғилган шахс (A.T.) ўзининг Траcкер автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates