Хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Ч. фуқаро Н.О.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб, Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик давлат олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates