Коррупцияга қарши курашиш борасидаги ислоҳотлар самараси

    Сўнгги йилларда, мамлакатимизда ҳар бир соҳани тубдан ривожлантириш ҳамда шаффоф муҳитни яратиш борасида кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек жамиятда коррупцияга қарши муросасиз курашишдан иборат.

    Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.

    Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳақли равишда таъкидлаб ўтганларидек: “Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”.

    Коррупцияга қарши курашувчи глобал коалиция “Transparency International” ташкилотининг Ўзбекистон бўйича берган кўрсаткичларида 2019 йил коррупция индекси бўйича Ўзбекистон 25 баллик кўрсаткич билан дунё рейтингида 153-даражани эгаллаган.

    Давлатимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида потенциял аҳамиятга эга бўлган қонун ҳужжатлари базаси яратилган. Хусусан, бугунги кунга қадар мазкур иллатга қарши курашиш учун 10 дан ортиқ яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

    Ушбу мазмундаги дастлабки қонун ҳужжатлари мисолида, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш, рэкет ва порахўрлик ҳолларига барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Maҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги “Хусусий мулк ва тадбиркорликни коррупция, рэкет ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 247-сон қарори қабул қилинган.

    Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мантиқий давоми сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

    Қонун билан “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик”, “манфаатлар тўқнашуви” тушунчаларининг ҳуқуқий тавсифи ва соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг вазифа ҳамда ваколатлари белгилаб берилди.

    Қонунга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.

    Шунингдек, мамлакатимиз 2008 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилган.

    Соҳага оид халқаро ташкилотлар фаолиятида ҳам мамлакатимиз фаол бўлиб, 2005 йилда Терроризмни молиялаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳига (ЕАG) Ўзбекистон Республикаси аъзо-давлат сифатида қўшилган.

    Шу билан бирга, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг самарали фаолияти йўлга қўйилган.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби ва Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссияси тасдиқланди.

    Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилинди.

    Шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

    Мазкур қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг соҳадаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, жамият ривожига асосий тўсиқ бўлувчи коррупцияга барҳам бериш ва бу борада нафақат давлат, балки фуқароларимиз томонидан ҳам биргаликда коррупцияга қарши курашиш тизимининг яратилиши, ўз навбатида мамлакат тараққиёти йўлидаги муҳим қадамдир.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, жамият ривожига асосий тўсиқ бўлувчи коррупцияга барҳам бериш ва бу борада нафақат давлат, балки фуқароларимиз томонидан ҳам биргаликда коррупцияга қарши курашиш тизимининг яратилиши, ўз навбатида мамлакат тараққиёти йўлидаги муҳим қадамдир.

    Суннат Маҳмудов,

    ТДЮУ Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси

    ўқитувчиси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates