Козимжон Комилов: "Республика судларига сайлов жараёни билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмаган"

    Сайлов 25 октябр 2021 1730

    Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Комилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг 24-июлдан 23 октябрга қадар бўлган давр мобайнида номзодлар томонидан сайлов комиссиясига ҳуқуқлари бузилгани тўғрисидаги мурожаатларига берилган жавобларидан норози бўлиб, сайловчилар рўйхатига киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик ҳақидаги мурожаатлари сайлов участкалари томонидан ҳал қилинмаган билан боғлиқ ариза билан туманлараро маъмурий судларига келиб тушмаган.

    Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, қарорларини ижро этмаслик, номзоднинг, ишончли вакилининг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловни молиялаштириш тартибини, сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида ахборот ва ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ бўлган қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

    24 октябрь куни сайлов жараёнида иштирок этган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва сайловчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита сайлов жараёнидаги:

    сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан;

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишлари мумкин бўлиб, республика судларига мурожаат қилишмаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates