Куннинг иккинчи ярмидаги жисмоний фаоллик қандли диабет белгиларини енгиллаштиради

    Америкалик олимлар куннинг иккинчи ярмидаги жисмоний фаоллик қандли диабетнинг иккинчи тури белгиларини енгиллаштиришини аниқлашди.

    Тадқиқотда қандли диабетга чалинган ёки семириб кетган 2400 киши иштирок этди. Олимлар тўрт йил давомида машқ қилиш учун энг қулай вақтни таҳлил қилишди. Тадқиқот иштирокчиларининг жисмоний фаоллигини акселерометр ёрдамида ўлчаш учун уларга қурилма тақилган.

    Биринчи йил маълумотлари шуни кўрсатдики, куннинг иккинчи ярмида жисмоний фаол бўлганларда қондаги глюкоза даражаси пасайгани аниқланди. Бу ҳолат тадқиқотнинг тўртинчи йилигача давом этди. Бундан ташқари, уларда қандли диабетга қарши дори воситалари истеъмолини тўхтатиш учун ҳам имконият юзага келди, деб хабар бермоқда lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates