Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга бепул экспресс-тест берувчи тестоматлар ўрнатилади. Ушбу тестерлар ихтиёрий ва бепул.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекцияси ташхиси қўйилган қарийб 40 миллион киши яшайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гепатитни бартараф этиш ва асоратларини камайтиришга доир баёнот билан чиқди.
Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Отбосар туманидаги икки қишлоқ куйдирги аниқлангани сабабли карантинга ёпилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган. Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг нотўғри муолажаси оқибатида 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Куни кеча АҚШда парранда гриппидан илк бемор ўлими кузатилиши турли хавотирларга сабаб бўлди. Ушбу воқеадан бир кун ўтиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосаси эълон қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик асосли?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.
Америка саратон касалликлари жамияти (АCС) томонидан ўтказилган янги тадқиқотга кўра, 30 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида саратон билан касалланиш янги ҳолатларининг тахминан 40 фоизи ва ундан ўлимларнинг деярли ярми олдини олиш мумкин бўлган хавф омиллари билан боғлиқ.