Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Чорсу” буюм бозори ҳамиша одамлар билан гавжум. Бозорда турли хил кийим-кечак, мева-чева ва бошқа маҳсулотлар қатори заргарлик буюмларининг ҳам бозори чаққон.
2024 йилнинг декабрь ойида тилла тақинчоқлар сотиладиган дўконга кириб келган аввалдан таниш бўлган, 2000 йилда туғилган М.Ф. сотувчи 1973 йилда туғилган И.З.ни заргарлик буюмларини сотиб, 14 кун ичида пулини келтириб беришга ишонтириб, нархи 20.000.000 сўмлик турли тилла буюмларни олиб на буюмларни ва на пулларини қайтаради.
Алданганлигини англаган сотувчи Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.