баннер
18 мар 2025
10:27

    Тошкентда фирибгарларнинг “Call” маркази фош этилди

    Жиноий гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20га яқин операторлар фаолият юритган. Гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқароларнинг абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари бўлган.

    Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйлардан бирини ижарага олиб, у ерда колл-марказ фаолиятини қўлга қўйишгани аниқланди.

    Улар фуқароларга сохта қўнғироқлар орқали фирибгарлик йўли билан уларни алдаб, мол-мулкларини талон-тарож қилиш билан шуғулланиб келишган ушбу жиноий гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20га яқин операторлар фаолият юритган.

    Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқароларнинг абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари, 35 дона уяли алоқа воситалари, 10 дан ортиқ банк пластик карталари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278/4-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech