“Лазги” II халқаро рақс фестивалининг халқаро қатнашчилари сафи кенгайяпти

    Мазкур фестивал илк маротаба 2022 йилда бўлиб ўтган, унда 30 та давлатдан 175 нафардан зиёд рақс санъати усталари, профессионал рақс жамоалари, санъатшунос олимлар, маданият соҳасининг таниқли намояндалари иштирок этган эди.

    Маданият вазирлигида вазирлик марказий аппарати, Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 25–30-апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Лазги” халқаро рақс фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган, 25 апрель куни тантанали очилиши кўзда тутилган “Лазги” II халқаро рақс фестивалида бугунга қадар Франция, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларус, Россия, Туркия, Қирғизистон, Сербия, Бразилия, Покистон, Италия, Корея, Индонезия, Миср, Ҳиндистон, Озарбайжон, Эрон каби 20 га давлатдан 20 та рақс гуруҳлари иштирок этиш истагини билдирган.

    Миср, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон маданият вазири ҳамда AYSESKO бош директори фестивалда Фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Айни вақтга қадар 5 та (Германия, Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон) давлатдан ҳакамликка номзодлик учун ариза келиб тушгани, “Лазги” халқаро рақс фестивали доирасида ташкил этиладиган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун 50 га яқин маҳаллий олимлардан, 30 га яқин хорижий олим ва соҳа вакиллари, хусусан: Ҳиндистон; ХХР (офлайн); АҚШ (офлайн); Россия (офлайн); Туркия (офлайн); Миср (офлайн); Қозоғистон ва бошқа давлат вакилларидан иштирок этиш тўғрисида мурожаат келиб тушгани маълум қилинди.

    Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, мазкур фестивал илк маротаба 2022 йилда бўлиб ўтган, унда 30 та давлатдан 175 нафардан зиёд рақс санъати усталари, профессионал рақс жамоалари, санъатшунос олимлар, маданият соҳасининг таниқли намояндалари иштирок этган эди.

    Муножат Мўминова,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates