баннер
29 мар 2025
13:54

    Покистоннинг Лаҳор шаҳрида “Made in Uzbekistan” саноат кўргазмаси бўлиб ўтди

    Шу йилнинг 11-13 февраль кунлари мамлакатимиз элчихонаси, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Покистон Савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Лаҳор шаҳрида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини якунлади.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, “Lahore Expo Center” марказида ташкил этилган ушбу тадбирда уч кун давомида юртимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, мебель ва ёғочсозлик, кимё, фармацевтика саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти намойиш этилди.

    Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини илгари суришни мақсад қилган ушбу муҳим тадбирда иштирок этиш учун республика Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда турли соҳаларда фаолият юритувчи 150 дан ортиқ тадбиркорлардан иборат нуфузли делегация Лаҳор шаҳрида ташриф билан бўлди.

    Уч кун давомида 80 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар миллий саноат маҳсулотлари ва ҳамкорлик имкониятлари билан танишди. Тадбир доирасида Ўзбекистон тадбиркорларининг 500 дан ортиқ “B2B” учрашувлари ташкил этилди. Уларда янги савдо шартномаларини тузиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Кўргазма давомида умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди. Шундан 263 миллион АҚШ доллари экспорт савдо шартномалари, 236 миллион АҚШ доллари эса импорт шартномаларини ташкил этади.

    Покистон Савдони ривожлантириш агентлиги бош ижрочи директори Файз Аҳмад билан ўтказилган учрашувда мамлакатларимиз ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга киритилган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатномалар олишни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат электрон савдо платформаларида маҳсулотларни жойлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш юзасидан келишувга эришилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech