Ғуломжон Ёқубов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

    Пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида хонанда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов таваллуд санаси муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди.

    Мусиқий оқшомда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

    Унга кўра, Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева мукофотни санъаткорга топширди.

    Маълумот учун, Ғуломжон Ёқубов 60 йилдан буён санъат йўлида хизмат қилиб келмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates