Лига Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида ЎФА қўмитасига мурожаат қилади

    Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади.

    Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган «Андижон» — «Бунёдкор» учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди. Лига мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди.

    Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевни тепки еган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди.

    Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисиданда беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.

    Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади.

    Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлсада, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.

    Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates