Лизинг объектини қайтаришда қўшилган қиймат солиғи ҳисоби қандай бўлади?

    Биласизми? 2 сентябр 2021 1971

    Лизинг олувчи лизинг шартномаси талабларини бажармади ва суд қарорига асосан лизинг берувчига лизинг объектини қайтарди. Иккала ташкилот – ҚҚС тўловчи. Ушбу хўжалик операциясида ҚҚС ҳисоби қандай бўлади? МВ билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ буни тушунтириб берди:

    – “Мол-мулкни лизингга бериш – бу товарларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма СК 239-м., 1-қ.. Молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича операцияларни амалга оширишда ҚҚС бўйича солиқ базасини белгилашнинг ўзига хос хусусияти СКнинг 249-моддасида белгиланган.

    Мол-мулкни лизингга бериш

    Мол-мулкни лизингга беришда лизинг берувчининг солиқ базаси ҚҚСсиз барча даврий лизинг тўловларининг суммаси сифатида белгиланади (агар шартномада кўзда тутилган бўлса харид суммаси ҳам). Бунда лизинг берувчининг фоизли даромади чегириб ташланади.

    СКнинг 246-моддасига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган олиб кирилган технологик ускунани лизингга беришда солиқ базасини ускунани харид нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланг.

    Мол-мулкни лизингга бериш бўйича хизматлар фоизли даромадлар олишга тааллуқли қисмида ҚҚСдан озод этилади.

    Лизинг олувчи лизинг объектини олишда ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келган тақдирда ҚҚСни ҳисоб олишга ҳақли.

    Лизинг объектини қайтариш

    Шартнома талаблари бажарилмаганлиги туфайли лизинг объектини қайтаришда лизинг олувчи солиқ базасини қайтариш санасида у томонидан объект (ҚҚСсиз) учун тўланмаган лизинг тўловлари суммаси миқдорида белгилайди. Бунда лизинг олувчининг фоизли харажати чиқариб ташланади.

    Лизинг олувчи мустақил равишда солиқ базасини белгилаши боис, у лизинг берувчи номига ҚҚС суммаси ажратилган ЭҲФ тақдим этади. Ушбу ЭҲФ асосида лизинг берувчи СК мувофиқ ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келган тақдирда ҚҚСни ҳисоб олишга ҳақли.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates