Лукашенко симли телефон тармоқларини сақлаб қолишга чақирди

    Беларусь Президенти Александр Лукашенко одамларни мобил телефонларни деб симли телефон тармоқларидан воз кечмасликка чақирди, чунки мобил телефонлар маълумотлар сизиб чиқига мойил.

    Бу ҳақда БелТА хабар берди.

    Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, “бу, айниқса, ҳукумат амалдорларига тегишли”. “Сизда [мобил] телефон бўлса, нима қилишингиз, қаерга боришингиз сир эмас”, деб тушунтирди Лукашенко.

    Мобил алоқа ривожига қарамай, давлат раҳбари симли телефон тармоғини сақлаб қолишга ишонч билдирди, деб хабар берди tass.ru.

    “Сизнинг суҳбатларингиз Канада ёки АҚШ серверларида бўлмаслиги аниқ. Акс ҳолда, телефонингиз ўша ерда – хавфсизлик хизматлари сизда нима бўлаётганини билади. Ёқилганми ёки ўчирилганми – фарқи йўқ”, деб қўшимча қилди Лукашенко.

    Беларусь Президенти рақамлаштиришга мутлақо зарурат бўлмаган жойларда мурожаат қилмасликка чақирди. “Биз бу киберхавфсизликни таъминлаймиз”, деди у.

    Лукашенко шунингдек, аввалгидек, баъзи маълумотларни қоғозда сақлашни таклиф қилди, чунки бу маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олади.“Ва одамлар “Оҳ, шахсий маълумотлар – телефон рақами, бошқа бирор нарса, манзил...” ҳақида кўп ташвишланмасликлари керак”, деб тушунтирди у.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates