“Яқин кунларда чегарада 40 мингга яқин аскаримиз бўлади”, деди у.
Томчик, шунингдек, Польша ҳарбийлари Россия-Беларусь ўқув машғулотларига олдиндан тайёргарлик кўрганини таъкидлади. “Польша кўп ойлардан бери “Запад-2025” ўқув машғулотларига тайёргарлик кўрди. Польша армияси “Запад-2025”га адекват жавоб бериш мақсадида ўзининг 30 мингдан ортиқ аскарлари иштирокида, шунингдек, НАТО қўшинлари билан машғулотлар ўтказди”, деди Польша ҳарбий бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Аввалроқ Польша аэронавигация хизматлари агентлиги (PANSA) ҳарбийлар илтимосига кўра, мамлакатнинг шарқий қисмларида Беларусь ва Украина билан чегаралар бўйлаб ҳаво қатновини чеклаган эди, деб хабар берди rg.ru.








