Магистратурага қабул бошланди

    1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди. 

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни магистр.эду.уз платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

    Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

    Ариза топшириш бўйича видеойўриқнома

    Сертификатлар рўйхати.