Бу йил ёз фаслининг ўртаси қандай бўлади?

    Июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.

    Ўзгидромет прогнозига кўра, июль ойи қулай шароитлардан бошланади, 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати +31...+36 даража атрофида, жанубда +38...+40 даражагача бўлади.

    Сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +35...+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача бўлади. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

    Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача +40 даража ва ундан юқори ҳароратли июль ойида жуда иссиқ кунлар сони +2 кундан 5 кунгачани, шимолда 6-8 кунни, жанубда ва чўл ҳудудларда 12-15 кунни ташкил эади. Сўнгги йилларда бундай иссиқ кунлар сонининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда.

    Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда июль ойининг айрим кунларида маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates