Польшада поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди

    1 июль куни эрталаб Варшава яқинида темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлди.

    Автоҳалокат Польша пойтахтининг ғарбий чеккасидаги Олтажев Керамическая темир йўл кесишмасида содир бўлди.

    Лович шаҳридан Варшавага кетаётган электропоезд темир йўл кесишмасини кесиб ўтаётганда қурилиш материаллари ортилган тиркамали юк машинасини уриб юборди.

    Тиркамадаги қурилиш материаллари йўлда сочилиб кетди, мазкур йўл бўйлаб ҳаракатланиш тўхтатилди. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум.

    Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди. Жароҳат олган йўловчи эса шифохонага ётқизилди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates