Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилаётган “Оилада ногиронлиги бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоийлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш” мавзусидаги қисқа муддатли илмий лойиҳа доирасида Тошкент вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида дала тадқиқотлари ҳамда савол-жавоб тренинглар ташкил этиш режалаштирилган эди.
Шу муносабат билан О.Мусурманова (лойиҳа раҳбари), Д.Мирзажонова, Ф.Қодирова, М.Умаралиева, З.Aлимардонов, Ғ.Икматуллаевлардан иборат лойиҳа иштирокчилари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи ҳамда 23-сонли ақли заиф болалар учун мактаб интернатида болалар, ўқитувчи-тарбиячилар, ота-оналар, васийлар ва ҳомийлар билан тадқиқотлар ҳамда қизиқарли маданий-маърифий тадбирлар ўтказдилар.









