Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли бўлиши мумкин

    Шу йилнинг 20 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳамда Туркиянинг “Onur Group” компаниясининг Молдова ва Руминия давлатларидаги лойиҳалар бўйича директори Булент Татар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) соҳасида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, жумладан, автомобиль йўллари, тоннеллар қуриш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан эришилган келишувлар мамнуният билан эътироф этилди. Мазкур соҳадаги салоҳиятли ҳамкорлик нуқталари атрофлича муҳокама қилиниб, қайд этилган йўналишларда мавжуд лойиҳалар кўриб чиқилди.

    Шунингдек, компания Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби йирик инвестиция институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар учун хизматлар кўрсатиши қайд этилди.

    Хусусан, ДХШ асосида 4P12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

    Маълумот учун: лойиҳа жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Onur Group” компанияси экспертлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

    Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олиш юзасидан келишувга эришди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates