Айрим ҳудудларда автомобиль ҳаракат тезлиги меъёри 130 километр/соатгача оширилиши мумкин

    Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтган Термиз-Бойсун автомобиль йўлида ҳаракат тезлиги меъёри 130 километр/соатгача оширилиши мумкин.

    Бу ҳақда “Воҳа 24” дастурида хабар берилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича республика ва вилоятдан ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари ўз фаолиятини бошлади.

    Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги халқаро аҳамиятга молик М-39 Олмаота–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз–Термиз автомобиль йўлининг Термиз–Бойсун йўналишида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини соатига 130 километр қилиб белгилаш бўйича кўрикдан ўтказди.

    Унда:

    • М-39 автомобиль йўлининг 1315–1324-километри, Қашқадарё вилоятидан Сурхондарё вилоятига киришнинг Оқрабод аҳоли яшаш ҳудуди оралиғида тезлик соатига 90 километр,
    • 1324–1326-километр оралиғида, Шифобулоқ маҳалласи ҳудудида соатига 70 километр,
    • 1337–1349-километр оралиғида соатига 100 километр,
    • Шеробод тумани ҳудудидаги 1374–1400-километр оралиғида эса соатига 130 километр қилиб белгилаш кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек:

    • М-39 автомобиль йўлининг 1321—1391 км оралиғида хавфли бурилишга жами узунлиги 7 километр бўлган биринчи гуруҳ йўл тўсиқларини ўрнатиш;
    • ушбу автомобил йўлида ўрнатилган белгиларининг яроқсиз ҳолга келиб қолган 475 тасини янгисига алмаштириш,
    • 20 та хавфли бурилишларга жами 1800та 1.31.1, 1.31.2 йўл белгиларини ўрнатиш,
    • 1315-километридан 1400 километргача йўл ётиқ чизиқларини янгилаш.

    Мазкур йўналишдаги мавжуд олтита кўприкларнинг қоплама қисмини тўлқинсимон дўнгликларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги аниқланди.

    Мутасаддилар томонидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш масаласи кўриб чиқилади.

    Ўрганиш ишлари амалга оширилиб, мутахассислар томонидан камчиликлар бартараф этилиши ва шундан сўнг қайта кўрикдан ўтказилиб, кўрсатилган километрлар оралиғида тавсия этилган тезлик жорий этилишининг мақсадга мувофиқлиги маъқулланган.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates