Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди

    Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли чорраҳасида транспорт боғламаси қурилишининг биринчи босқичи якунланди.

    Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати, хабар қилди.

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори томон ҳаракатланиш учун ушбу чорраҳада туннель ишга тушди. Туннелдан ўтиш учун икки томондан келишда асосий йўлнинг ўнг тарафидаги қўшимча тармоқдан ҳаракатланиш керак.

    Энди ҳайдовчилар Янги Ўзбекистон ва 4Р12 йўллари чорраҳасида юзага келадиган катта тирбандликларда туришлари шарт эмас.

    Туннель орқали оғир вазнли автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳа бўйлаб ҳаракатланиши керак.

    ЙҲХХ ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар мавжудлигини ҳам эслатиб ўтди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates