Маҳалламиз одамларининг кўнгли обод бўлди, нурга тўлди

    Президентга мактуб.

    Ассалому алайкум.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловдаги ишончли ғалабангизни маҳалламизда яшайдиган ҳар бир фуқаро жуда катта мамнуният ва хурсандлик билан қарши олди. Бу муносиб танлов, одил ва адолатли ғалаба. Бу ғалабадан бизнинг икки карра, балки ундан ҳам кўпроқ ифтихор қилишга, фахрланишга асосимиз бор, деб ўйлаймиз.

    Президент қадами етган жойга қут-барака, файзу тароват ёғилаверади. Буни бизнинг маҳалламиз тимсолида ҳам яққол кўрса бўлади.

    Сиз жорий йилнинг ўзида маҳалламизга икки марта ташриф буюрдингиз. Натижада, маҳалламиз ўз номига монанд равишда Чирчиқнинг ифтихорига айланиб бормоқда.

    Очиғи, шу йил 18 март куни маҳалламиздаги мавжуд аҳвол билан танишганингизда, кўп саволларга жавоб тополмай, кўзимиз билан ер чизиб қолган эдик. Чиндан ҳам, маҳалламиз кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган, одамларнинг яшаш шароити билан боғлиқ муаммолар кўплигидан жуда хижолат бўлгандик.

    Сиз эса бизни койиш, танбеҳ бериш ўрнига, аҳоли билан самимий суҳбат қилдингиз, қадам-бақадам юриб, муаммоларни кўрдингиз, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар бердингиз. Одамийлик мезони бундан ортиқ бўлмайди.

    Маҳалламиз орадан ўтган қисқа вақт ичида таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Коммунал тармоқлар бутунлай янгиланди. Мавжуд 16 та кўп қаватли уйга зеб берилди. Ҳовлиларимизда болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари барпо этилди, автотураргоҳлар қурилди. 5 километрга яқин кўчаларимиз асфальтланди, тунги ёриткич чироқлари ўрнатилди. Бир сўз билан айтганда, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

    Болалар боғчаси, умумтаълим мактаби тўлиқ таъмирланди. Тўғриси, бундан бир йил аввал ҳам таълим-тарбия муассасасидаги аҳвол ачинарли эди. Телевизорда обод бўлаётган ҳудудлардаги мактаб ва боғчаларни кўриб, ҳавасимиз келарди. “Қанийди, бизнинг фарзандларимиз ҳам шундай боғчаларга борса, шундай мактабларда ўқиса”, деб орзу қилардик. Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, орзумиз амалга ошди. Фарзандларимиз энди замонавий т аълим-тарбия масканлари томон ошиқмоқда.

    Кейинги ташрифингиз чоғида Чирчиқ шаҳрини, шу жумладан, маҳалламизни энг намунали ҳудудга айлантириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бердингиз. Сизнинг саъй-ҳаракатингиз билан бугун маҳалламизда 39 та кўп қаватли уй, 50 та икки қаватли коттеж қурилмоқда. Келгусида яна 56 та кўп қаватли уй қад кўтаради. Шу тариқа “Янги Ўзбекистон” массивига муносиб гўзал, яшашга ҳар томонлама қулай гўша пайдо бўлади.

    Маҳалламизни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш — бош мақсадимиз. Унинг хавфсизлиги ва ободлигини таъминлаб бермоқдасиз. Бу билан фақат ҳудудимиз эмас, балки маҳалламизда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир чирчиқликнинг кўнгли обод бўлди, нурга тўлди. Зеро, ободлик инсон қалбидан бошланади. Мана шу туйғу замирида одамларимизда эртанги кунга ишонч, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга чексиз хайрихоҳлик, бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, одамлардаги розилик
    туйғуси мужассамлигини мамнуният билан эътироф этишни истадик.

    Ҳурматли Президент! Сизни яна бир карра катта ғалаба билан табриклаймиз. Эл-юртимизга, жумладан, маҳалламиз аҳлига кўрсатган юксак эътиборингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Халқимиз бахтига ҳамиша соғ ва омон бўлинг.

    Сизга чексиз ҳурмат ва миннатдорлик туйғуси билан:

    Чирчиқ шаҳридаги “Янги ифтихор” МФЙ фаоллари .

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates