Йирик корхоналарни хусусийлаштиришга хорижий экспертлар жалб этилади

    2024 йил 19 апрелда «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-163-сонли қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

    Ушбу гуруҳларнинг вазифаларидан бири – савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилиши.

    Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ томонидан жалб этилади.

    2024 йил 1 июлдан бошлаб, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:

    - корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибиятни ташкил этиш;

    - корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодексини жорий этиш;

    - кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан АКТдан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш режалаштириляпти.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    - Профессионал консультантларни жалб этган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;

    Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 26 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates