Ўзбекистон ва Германия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик амалий лойиҳалар билан кенгайтирилади

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда меҳмон бўлиб турган Германия Бундестагидаги «Германия – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

    Ўзбекистон ва Германия муносабатларининг кенг доираси, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида Германия Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, тез ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканлиги айтиб ўтилди. Биринчи навбатда барқарор ўсиб бораётган иқтисодий йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича қизиқиш билдирилди.

    Икки давлат ўртасидаги муносабатларда парламентлараро мулоқотнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, бу борада қатор режаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, икки томонлама алоқаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, парламент қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, электрон парламентни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

    Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилди ва мазкур жараёнда Германия фаол иштирок этишга тайёрлиги билдирилди.

    Суҳбат давомида меҳнат муносабатлари, гендер тенгликни таъминлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

    Учрашув якунида ўзаро ташрифларни ташкиллаштирган ҳолда Ўзбекистон ва Германия парламентлари муносабатларининг янги йўналишларини белгилаб олиш мақсадида ҳамкорликка оид тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates