Маҳаллий Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш амалиёти таҳлили натижалари кўриб чиқилди

    Сенатда «Маҳаллий Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш амалиёти» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

    Таъкидланганидек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан ўз ваколатларини рўёбга чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя этишни таъминлаш долзарб аҳамият касб этяпти.

    Семинардан асосий мақсад халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини тартибга олиш, мавжуд муаммоларни, хато ва камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар келгусида йўл қўйилишининг олдини олишдан иборатдир.

    Шунингдек, семинар давомида прокуратура органлари томонидан маҳаллий Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш юзасидан тақдимнома киритиш, тақдимномани доимий комиссия мажлиси ва Кенгаш сессиясида муҳокама этишда қандай масалаларга эътибор бериш лозимлиги ҳамда бошқа айрим масалалар муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Бундай семинарларни ўтказиш маҳаллий Кенгашлар депутатларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жараёнида амалиётда учраб турган камчиликлар бартараф қилинишига, ушбу масалада қонун устуворлиги ва қонунийликнинг таъминланишига, маҳаллий Кенгаш депутатининг мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши сифати янада ошишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates