Маҳаллий вакиллик органларининг назорат фаолияти янгича тизим асосида ташкил этилади

    Мамлакатимизда 19 март 2024 408

    Жорий йил 18 мартда Олий Мажлис Сенати томонидан ҳудудлардаги сенаторлар, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

    Учрашувда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Семинарни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Семинар аввалида жорий йил 2 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, бугунги кунда Маҳаллий кенгашлар фаолиятида учраётган айрим муаммоли масалалар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича вазифалар келишиб олинди.

    Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси устидан самарали назорат ўрнатиш масалаларига етарли эътибор қаратилмаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

    Шунингдек, Сенат Раиси, маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ва лойиҳалар ижроси устидан самарали назоратни амалга ошириш, қолаверса уларнинг амалга оширилишида яқиндан кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган механизм асосида ишларни ташкил этиш, бунда Кенгаш, унинг котибияти доимий комиссиялари ҳамда депутатлар олдидаги вазифалар юзасидан батафсил тушунтириш бериб ўтди.

    Мазкур тизим асосида эндиликда Президент ҳужжатларида, Ҳукумат қарорларида тегишли «йўл хариталари»да ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар, амалга ошириладиган лойиҳалар манзилли бириктирилади. Депутатлар томонидан ушбу вазифалар ижроси устидан назорат ўрнатилиши билан бирга, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишида ижро ҳокимиятига амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.

    Учрашувда ушбу тизим асосида ишлар намуна сифатида йўлга қўйилган айрим маҳаллий Кенгаш вакилларининг ҳам фикри эшитилди.

    Конструктив руҳда ўтган учрашувда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини йўлга қўйиш масалалари юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates