Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 17:00 атрофида йўл патруль хизмати ходими давлат рақамисиз ҳаракатланаётган автоулов бошқарувчисининг ҳужжатларини текшириш мақсадида унга тўхтатиш ишорасини беради.
Ходимнинг таъкидлашича, автотранспортни тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Бироқ автоулов эгани мазкур талабга бўйсунмай ҳаракатни катта тезликда давом эттирди.
Шу пайт автомашинага жуда яқин турган йўл патруль хизмати ходими ерга йиқилиб, енгил турдаги тан жароҳати олди.
Ушбу ҳолат Юнусобод туман судида кўриб чиқилди.
Судланувчи уч йилу олти ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўз яшаш уйида Кечки соат 20:00дан эрталабки соат 07:00га қадар ўташ белгиланди.