Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Каттақўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида баъзи ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра мактаб таъмирида иштирок этганини, айримлари эса мактаб директори томонидан жалб қилинганини баён қилишган.
Шунингдек, мактаб фаолиятида бошқа камчиликлар ҳам аниқланган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартнома бекор қилинди.