Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш тизими ўзгартирилиши кутилмоқда

    Таълим 15 апрел 2023 3866

    Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш тизими ўзгартирилиши кутилмоқда.

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вазирликнинг «Вазирга мурожаат» рукни остида эълон қилинган видеомурожаатда маълум қилди.

    «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва умумтаълим муассасаларини замонавий билимли раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан жорий йил давомида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларини лавозимга тайинлаш жараёнини ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан танлов асосида ташкил этиш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда», – дейилади баёнотда.

    Шунингдек, баёнотда қуйидаги саволларга ҳам жавоб берилди.

    1. Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган тарбиячиларнинг соҳага доир илмий ёки ижодий фаолияти учун қўшимча устамалар белгиланганми?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Низомда таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланган. Унга кўра. мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимларнинг:

    • мактаб ёшигача бўлган болаларни тарбиялашга оид ҳар бир ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услуб (ёндашув)лар учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;
    • таълим ва тарбия соҳасида тегишли ташкилот билан боғлиқ илмий мақола (монография) нашр қилганлиги учун журналнинг даражаси ва муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда миллий илмий журналлардаги нашр учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;
    • халқаро журналларда эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланиши кўзда тутилган.

      2. Мактаб директори лавозимига тайинловни маҳаллий кенгашлар депутатлари орқали эмас, шаффоф ва очиқ танлов асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

    Айтиш лозимки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб директорларини лавозимига тайинлаш ва умумтаълим муассасаларини замонавий ва билимли раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, жорий йил давомида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш жараёнини Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан танлов асосида ташкил этиш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда.

    3. Ўқув йилининг IV чорагида бошқа мактабдан келган ўқувчини 9 синфга қабул қилиш мумкинми? Умуман бошқа мактабдан келаётган ўқувчиларни қабул қилиш мезонлари қандай?

    Ҳа, мумкин.

    Вазирликнинг 2015 йил 2 июндаги буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилган “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

    Бунинг учун ўқувчининг ота-онаси фарзанди таҳсил олаётган ҳамда ўтказилаётган мактаб раҳбариятига ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилиши талаб этилади.

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига асосан, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар my.maktab.uz ёки my.maktab.uz электрон порталлари орқали Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги мактабларга ўз фарзандларини онлайн тарзда ўтказиш бўйича ариза бериши мумкин.

    4. Туғруқ таътилига кетган бир ўқитувчининг дарс соатлари мазкур фандан дарс берувчи бошқа ўқитувчилар орасида қай тартибда тақсимланади? Кимларга кўпроқ устуворлик берилади?

    Амалдаги тартибга кўра, ишдан бўшаган ёки туғруқ таътилига кетган ўқитувчиларнинг дарс соатлари мактаб Педагогик кенгаши томонидан тегишли фан ўқитувчилари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
    Бунда қуйидаги кўрсаткичларга эга ўқитувчиларга кетма-кетлик асосида устуворлик берилади:

    • халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
    • ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
    • чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро ёки вазирлик томонидан белгиланадиган бошқа сертификатларга эга ўқитувчилар;
    • TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
    • асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
    • ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
    • республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
    • олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
    • биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
    • асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
    • иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
    • педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
    • ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовларда аъло баҳоларга эга бўлган ўқитувчилар;
    • олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
    • қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар.


    Шунингдек, мактабда ишлаётган:

    • олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
    • педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
    • ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
    • тегишли мутахассислиги бўйича мактаб раҳбар ходимларига ҳам ушбу дарс соатлари тақсимланиши мумкин.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates