Бундан илгарироқ Э.Каримова номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Таълим соҳасида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Э.Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.









