Мамлакатимизда йил охиригача 34,2 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади

    Қурилиш материаллари саноати мамлакатимиз иқтисодиётнинг асосий соҳаларидан бирига айланмоқда.

    Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2023 йил январь-ноябрь ойларида қурилиш материаллари соҳасида 32,6 трлн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

    2023 йилннг ўтган 11 оийда соҳа корхоналари томонидан 1,863 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган. Эътиборлиси, 1,1 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар йўналтирилди. Натижада 13 600 та янги иш ўринлари яратилди.

    Жорий йил якуни билан соҳада жами 2 млрд долларлик инвестициялар, шундан 1,2 млрд. долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

    Хусусан:

    – Андижон шаҳрида “Everest Metall Grand” МЧЖ томонидан қиймати 10 миллион долларлик йилига 20 минг тонна иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқариш;

    – Самарқанд туманида “Kayumov Stroy Invest” МЧЖ томонидан қиймати 15,7 миллион долларлик йилига 200 минг метр куб газобетон блокларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади.

    Жорий йилнинг 11 ойида тармоқ корхоналари томонидан 597,9 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 101,3 фоизга бажарилди.

    Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ташқари Афғонистон, Россия, Беларусь, Литва, Туркия, Озарбайжон, Хитой ва Эрон давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

    Шунингдек, экспорт кўламини кенгайтириш, янги ҳамкорларни топиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар ва уюшма мутахассислари Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Хитой, Эрон каби давлатларда ташкил этилган халқаро кўргазма ва форумларда иштирок этишмоқда.

    Ҳисоб китобларга кўра, 2023 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 34,2 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда кутилмоқда.

    Жорий йилда 640 млн долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилади.

    Президентимизнинг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 1,8 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режани 131,2 фоизга бажарилиши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates